Тухель: "Премьер-лига мураббийларининг қўнғироқларига ҳеч қачон жавоб бермайман"

28 сен 2026, 09:45
Англия терма жамоаси устози Томас Тухель Премьер-лигадаги ҳамкасблари билан футболчиларнинг юкламасини чеклаш бўйича ҳеч қачон гаплашмаганини маълум қилди.

Ушбу халқаро танаффусда инглизлар 11 кун ичида тўртта ўйин ўтказишади ва уларнинг биринчиси ўз майдонида Испаниядан учралган 2:3 ҳисобидаги мағлубият бўлди.

Олдинда инглизларни Чехия терма жамоасига қарши Прагага сафар кутмоқда ва Тухель ўз футболчиларидан бирортасини аяш кайфиятида эмас, ҳатто бу ҳақда ундан илтимос қилишса ҳам.

"Мен Премьер-лига мураббийларининг қўнғироқларига ҳеч қачон жавоб бермайман. Мен ўзим ҳам терма жамоа мураббийларидан бирортасига ҳеч қачон қўнғироқ қилмаганман. Мен футболчиларни аяй олмайман, бунинг шунчаки иложи йўқ".

"Агар мен Бразилия ёки Аргентина терма жамоаси мураббийига қўнғироқ қилганимда, улар менинг нима ҳақда гапираётганимни тушунмаган ҳам бўлишарди, худди футболчилар тушунмаганидек".

"Шундай экан, нега мен буни бошлашим ва футболчиларда бир қадам орқага ташлаш, фақат бир бўлим ўйнаш ёки бир ўйинда дам олиш нормал ҳолат деган таассурот қолдиришим керак? Нега? Мен ҳеч қачон бундай қилмаган бўлардим. Бу муҳим. Биз кейинги ўйинда ғалаба қозонишни хоҳлаймиз", — деди Тухель Sky Sports нашрига.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›