"The Athletic" "Барселона" нима сабабдан ёзда Ферран Торресни сотиб юбормоқчи эканлигини ошкор қилди

14 июл 2026, 19:35
"Барселона" клуби шу ёзда ҳужумчи Ферран Торресни сотишга тайёр, чунки унинг келгуси мавсум якунида тугайдиган шартномасини узайтириш клубни собиқ жамоаси "Манчестер Сити"га тахминан 8 миллион евро тўлашга мажбур қилади.

Бу ҳақда "The Athletic" хабар бермоқда.

Манба берган хабарга кўра, "кўк-анорранглилар" спорт директори Деку айнан шу сабаб туфайли Торресга янги шартнома таклиф қилмоқчи эмас. "Барселона" раҳбарияти 26 ёшли форвардни кейинги ёзда текинга (эркин агент сифатида) қўйиб юбормаслик учун уни ҳозир сотиб юборишни афзал кўрмоқда.

Бундан олдин ОАВда Торресга ПСЖ ва Мадриднинг "Атлетико" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ҳужумчи 2020 йилдан 2022 йилгача "Манчестер Сити"да тўп сурган, шундан сўнг у "Барселона"га ўтган эди. Якунланган мавсумда Торрес барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Athletic