ПСЖ Ферранга қизиқмоқда. Парижликлар Барколя кетган тақдирда "Барса" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин

13 июн 2026, 12:50
ПСЖ вингер Брэдли Барколя кетиши мумкин бўлган тақдирда "Барселона" ҳужумчиси Ферран Торрес номзодини кўриб чиқмоқда.

Каталония клуби ва Ферран Торреснинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнигача мўлжалланган.

Аввалроқ "Барселона" футболчи билан янги шартнома имзоламоқчи экани ҳақида маълумот берилганди.

Ўтган мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 49 та ўйинда 21 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: gianlucadimarzio.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›