"Рома" Гарначони кейинчалик 35 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи

14 июл 2026, 17:45
"Рома" клуби "Челси"га ярим ҳимоячи Алехандро Гарначони 5 миллион евро эвазига ижарага олиш ва кейинчалик 35 миллион еврога сотиб олиш варианти билан шартнома таклиф қилди.

Бунда, агар келишувда кўрсатилган маълум шартлар бажарилса, сотиб олиш ҳуқуқи мажбурий мажбуриятга айланиши мумкин.

Бундан олдин "Челси" вингернинг ижарасини эмас, балки фақат тўлиқ трансферини кўриб чиқишга тайёр эканлиги хабар қилинганди. Клуб ўйинчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Гарначога АПЛ ва Европанинг бошқа чемпионатлари, шунингдек, Саудия Арабистони лигаси клублари томонидан қизиқишлар бор. "Челси" яқин икки ҳафта ичида трансфер бўйича келишувга эришишга умид қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com