

Бу ҳақда Sport нашри хабар берди. Манбага кўра, 26 ёшли испаниялик футболчи Париж клуби билан музокараларнинг сўнгги босқичига кирган. Каталонияликлар унинг кетишига қарши эмас, аммо трансфер учун камида 50 миллион евро талаб қилмоқда ва нархни пасайтириш ниятида эмас.
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике марказий ҳужум чизиғини кучайтириш учун универсал форвард изламоқда. Испаниялик мутахассис аввал ҳам терма жамоада Ферран Торрес билан бирга ишлаган ва унинг имкониятларини яхши билади.
Ҳозирги шартномаси яна бир йил амал қиладиган Торрес билан янги битим бўйича музокараларда эса яхшиланиш ҳолати кўринмаяпти.
Аввалроқ ПСЖ бонуслар билан бирга 45 миллион евро атрофида таклиф тайёрлагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ "Барселона" 50 миллион евродан кам маблағга футболчини қўйиб юборишни истамаётгани айтилмоқда.
Шунингдек, Ферран Торреснинг эҳтимолий трансфери каталонияликларга молиявий имконият яратиб, "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альваресни сотиб олиш бўйича ҳаракатларни тезлаштириши мумкин.



