Расман: "Арсенал" футболчиси фаолиятини Туркияда давом эттиради

14 июл 2026, 18:36
31 ёшли вингер Леандро Троссард Лондоннинг "Арсенал" клубидан "Бешиктош"га ўтди.

Бу ҳақда Туркия клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Футболчи билан шартнома уч йилга тузилган бўлиб, унда уни яна бир йилга узайтириш имконияти мавжуд. "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, келишув суммаси 18 миллион еврони ташкил этган, шунингдек, Лондон жамоаси яна 2 миллион еврони бонуслар шаклида қўлга киритади.

Шунингдек, бельгиялик футболчи тиббий кўрикдан ўтиш учун аллақачон Истанбулга етиб келгани хабар қилинган.

Троссард "Арсенал"га 2023 йилнинг қишида "Брайтон"дан 24 миллион евро эвазига ўтган эди. Якунланган мавсумда у барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар