Мбаппе Испания билан ЖЧ-2026 ярим финал ўйинигача тўлиқ тикланишга улгурмади

14 июл 2026, 18:35
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЖЧ-2026 1/2 финали доирасидаги Испанияга қарши баҳсгача тўлиқ соғайиб кетишга улгурмади, дея хабар бермоқда "RMC Sport".

Форвардни ҳанузгача Мароқо билан ўйинда шикастланган ўнг тўпиғи безовта қилмоқда. Мбаппе жамоадан алоҳида машғулот ўтказди ва тўп билан ишламади. Шунга қарамай, у катта эҳтимол билан асосий таркибда майдонга тушади.

Францияликлар бош мураббийи Дидье Дешам Мбаппенинг жисмоний ҳолати борасидаги хавотирларга қарамай, у жаҳон чемпионати ярим финалида ўйнай олишини тасдиқлади. Ҳужумчи чорак финал доирасида Мароқо устидан ғалаба қозонилган (2:0) учрашувнинг 77-дақиқасида "тўпиғидан енгил жароҳат олгани" сабабли алмаштирилган эди.

Ҳозирги вақтгача Мбаппе ЖЧ-2026нинг барча 6 та учрашувида қатнашди. Унинг ҳисобида 8 та гол ва 1 та голли узатма мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: RMC Sport