

Влаховичнинг трансферини бепул расмийлаштириш мумкинлиги "Барселона"ни ўзига жалб қилмоқда, чунки серб ёзда "Ювентус"ни эркин агент сифатида тарк этади. Влахович икки шарт билан Испания клубига ўтиш вариантини кўриб чиқишга тайёр. Ҳужумчи 15 миллион евро миқдорида бонус ва йилига 8 миллион евро маош олмоқчи.
Влахович ўтган мавсумда "Ювентус" сафида А Серия ва Чемпионлар лигасида 23 та ўйин ўтказди. Сербиялик ҳужумчи 10 та гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.



