Нико О'Райли: Месси билан учрашувни интиқлик билан кутяпман

14 июл 2026, 19:00
Англия терма жамоаси ҳимоячиси Нико О'Райли ЖЧ-2026 1/2 финали доирасида Аргентина терма жамоасига қарши бўладиган ўйинда ҳужумчи Лионель Месси билан тўқнаш келиши ҳақида гапирди.

"Мен буни интиқлик билан кутяпман. Бу ноёб имкониятдир. Унинг фаолияти якунига етиб бормоқда. Шахсан мен учун у футбол майдонига тушган энг буюк футболчидир. Ва ҳа, мен ушбу чақириқни соғинч билан кутяпман", — дея О’Райлининг сўзларини келтиради "BBC Sport".

Ўйин 15 июль куни "Мерседес-Бенц Стэдиум" (Атланта, АҚШ) стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:59 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада 11 июндан 19 июлга қадар ўтказилмоқда. Жаҳоннинг амалдаги чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: BBC Sport