

Каталония клуби футболчига янги битим таклиф қилиш бўйича ишларни бошлаб юборди. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йил июнь ойига қадар мўлжалланган.
26 ёшли ҳужумчи 2025/26 йилги мавсумда "Барселона" сафида 49 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди.
Ферран Торрес айни пайтда ЖЧ–2026да иштирок этаётган Испания терма жамоаси таркибидан ҳам ўрин олган.



