

- Албатта, ўйин оғир ўтди. Айрим жойларда асабийлашдик. Ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида ўйнадик ва вазифани уддаладик. Ғалабага лойиқ эдик, яна голлар уришимиз мумкин эди. Ўйин бошида рақибда вазият бўлганди. Вилоятни ғалаба билан табриклайман, мухлисларга раҳмат айтаман, улар бизни яхши қўллаб-қувватламоқда. Бу ёқимли ҳолат.
- Кейинги ўйинга режаларингиз қандай?
- Бу баҳсга Тошкентда тайёрлансак керак. Чунки "Динамо" табиий майдонда ўйнайди ва шу сабабли биз ҳам шундай майдонда тайёрланишимиз керак. Рақибнинг ўйин услубини ўрганиб чиқамиз. Таркиб деярли янгиланди, янги легионерлар олинди. Бугун жамоа "Локомотив"га ютқазган бўлса-да, бунгача 4та ўйинда яхши натижалар кўрсатди. Очколар олиш учун у ерга борамиз ва бунга ҳаракат қилиб кўрамиз. Биринчи даврада бу рақибни мағлуб қилгандик. Энди эса улардан очко олишга интиламиз.
- Александр Ежов қайтибди. Унинг соғлиғи қандай?
- Барчаси яхши. Қайсидир ўйинда гол урганимиздан кейин футболчимиз уни қаттиқроқ табриклаб юборибди. Энди барчаси жойида, ёмони ўтиб кетди. Унинг янада тўлиқ соғайишини кутиб қоламиз.


