

Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.
Манбага кўра, каталонияликлар саудияликларнинг дастлабки таклифини рад этган. "Барселона" 22 ёшли футболчи учун 30 миллион евродан ортиқ, идеал ҳолатда эса 40 миллион еврога яқин маблағ олишни мақсад қилган.
Ҳозирча "Ал Ҳилол" бундай юқори нархни тўлашга тайёр эмас. Шунга қарамай, клубнинг Марк Касадо билан шахсий шартнома бўйича музокаралари ижобий кечмоқда ва томонлар келишувга яқинлашгани айтилмоқда.
"Барселона" Касадони клубнинг истиқболли футболчиларидан бири деб ҳисобласа-да, молиявий ҳолатни яхшилаш мақсадида муносиб таклиф тушса, уни сотиб юбориш вариантини ҳам кўриб чиқишга тайёр.
Яқин кунларда клублар ўртасидаги музокаралар давом этиши ва трансфер тақдирига ойдинлик киритилиши кутилмоқда.



