Сергей Токов: "Навбаҳор"га ўз майдонида ўйнагани катта ёрдам берди"

2 авг 2026, 22:24
Суперлига 15-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Хоразм" (5:1) учрашувидан кейин "Хоразм" бош мураббийи Сергей Токов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Аввало "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун "Навбаҳор"га ўз майдонида тўп тепгани катта ёрдам берди. Жамоамиз кўрсатган ўйин ҳақида ҳозир аниқ гап айтишим қийин, хатолар кўп бўлди ва уларни ўрганиб чиқамиз дея оламан.

- Нима деб ўйлайсиз, кетма-кет голлар жамоангизни "синдирдими?"

- Йўқ, бундай демаган бўлардим. Шунчаки ўйинимиз чиқмади. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, фойдалана олмадик. Рақиб ўз имкониятларини голга айлантирди. Бизга руҳан тетиклик етишмади, натижада оддий хатоларга йўл қўйдик.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia