

“Фаолияти давомида Беларусиянинг «Нефтан», Қирғизистоннинг «Бишкек Сити, Тошкентнинг «Пахтакор», Бекободнинг «Металлург» ҳамда Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаларида фаолият юритган иқтидорли ҳужумчи Руслан Розиев эндиликда “олтин изловчилар” шарафини ҳимоя қилади.
24 ёшли ҳужумчи пойтахтнинг «Пахтакор» клуби академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолияти давомида 75 дан ортиқ ўйинда майдонга тушиб 20 дан зиёд гол уришга эришган” - деб ёзилади клуб баёнотида.



