Исмаэль Беннасер "Милан"ни тарк этди, у Осиё сари йўл олмоқда

7 авг 2026, 22:59
Италиянинг "Милан" клуби ярим ҳимоячи Исмаэль Беннасер билан шартнома ўзаро келишув асосида бекор қилинганини расман эълон қилди.

28 ёшли жазоирлик футболчи 2019 йилдан буён "россонерилар" сафида тўп суриб келаётган эди. Ўтган мавсумни эса у ижара асосида Загребнинг "Динамо" клубида ўтказди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Беннасер фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттиради. У яқин вақт ичида "Ал Ғарафа" клубига ўтиши кутилмоқда.

Беннасер "Милан" сафида А Серия чемпионига айланган ва жамоанинг муҳим футболчиларидан бири сифатида эътироф этилган эди. Энди эса у фаолиятининг янги босқичини Қатарда бошлайди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: acmilan.com