Сергей Лушчан: "Биздаги муаммоларни санаш учун соатлар вақт керак бўлади"

8 авг 2026, 01:23
Суперлиганинг 16-тури доирасида "Хоразм" - "Машъал" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушчан ўз фикрларини билдирди.

- Рақибни ғалаба билан табриклайман. Улар ҳақли тарзда ютишди. Иккита қўпол хатомиздан фойдаланишди. Нимадир дейиш қийин. Тенг ўйин бўлди ва бир жамоа ғалабага эришди.

- Бугунги мағлубиятда жамоадан нималар етишмаётганини кўрдингиз?

- Бизнинг рўйхатимизда фақатгина етишмовчиликлар бор. Кўнгил тўлаётган ҳеч нарса йўқ. Клубдагилар анчадан бери ойлик олмаяпти. Бундай ҳолатда футболчиларни ҳам тўғри тушунаман ва улардан бирор нимани талаб ҳам қила олмайман. Танаффусда деярли ҳеч қандай ишлар қила олмадик ва шу тарзда мавсумни якунлашга мажбурмиз. Бизда фақат муаммолар бор ва буни санаш учун соатлаб вақт керак. Клубда жуда катта муаммолар бўлгани учун жадвалда чиройли бўлмаган жойда турибди. Барчасига қарамасдан ўйнашга ҳаракат қиламиз. Бир қанча яхши ҳаракатларимиз бўлди. Сўнгги сонияларгача умид қиламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia