

Суперлига
16-тур
"Хоразм" – "Машъал" 2:0
Урганч. "Хоразм" спорт мажмуаси. 20:00
Гол: Диёрбек Ортиқбоев пенальти 33’, Улуғбек Ҳошимов 62’
Бош ҳакам: Алишер Рахимқулов
Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов
Захира ҳаками: Ферузбек Ҳидоятов
VAR: Аҳрол Рисқуллаев
AVAR: Андрей Цапенко
Назоратчи: Тимур Галеев
Комиссар: Диёр Хотамқулов
“Хоразм”: 77.Умид Эргашев, 13.Элзио Лоҳан, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 17.Даниил Нугуманов (11.Данила Ежов, 82), 25.Матия Ром, 34.Суҳроб Иззатов, 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 71.Умид Султонов (22.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 71), 90.Улуғбек Ҳошимов, 94.Рустамжон Абдуҳамидов (41.Исмадиёр Умматов, 82), 96.Рафаэль Сабино (8.Нодир Абдухолиқов, 68).
Захира: 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 3.Равшанбек Султанов, 5.Аббос Отахонов, 6.Нуржаҳон Музаффаров, 88.Аброр Хўсинов.
"Машъал": 35.Достонбек Тўхтабоев, 2.Зафарбек Акрамов, 7.Влатко Стояновски (27.Дониёр Нарзуллаев, 60), 8.Сардор Абдураимов, 9.Иброҳим Ғанихонов, 19.Тохир Тўхтасинов (10.Ҳумоюн Муртозаев, 53), 28.Эргаш Исмоилов, 37.Шерзод Файзиев (24.Ифеаньи Ифеаньи, 53), 50.Драго Бумбар, 70.Азизбек Чориев (15.Муҳаммадали Алиқулов, 64), 99.Бобуржон Асқаров (5.Комил Тожиддинов, 53).
Захира: 73.Владислав Русанов, 11.Маҳмуд Жўрабоев, 77.Иззатилла Абдулҳақов.
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшилди.
89. Эргашевга тиббий ёрдам намойиш этилди.
87. Тожиддиновнинг шеригига ошириб берган тўпини Тўхтабоев эгаллаб олди.
82. “Хоразм”да 2 та ўзгариш: Абдуҳамидов ўрнига Умматов, Нугуманов ўрнига Ежов учрашувни тугатиб қўяди.
79. Ғанихонов Пирмуҳаммадовга нисбатан қўполлик ишлатди.
76. Ууух! Пирмуҳаммадовнинг ўнг оёқда берган зарбасига сал аниқлик етишмади.
72. Зарба! Тожиддинов яна бир бор зарба йўллади, бу гал ерлатиб ва сал кучсизроқ.
71. “Хоразм”да алмаштириш: Султонов ўрнига Ҳамиджонов тушди.
68. “Хоразм”да ўзгариш: Сабино ўрнига Абдухолиқов туширилди.
67. Ууух! Тожиддиновнинг кучли зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди…
64. “Машъал”да алмаштириш: Чориев ўрнига Алиқулов майдонга тушди.
64. Азизбек Чориевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Вазиятдан унумли фойдаланган қолган футболчилар оғзини ҳўллаб олишди.
62. ГОЛ! Сабинодан пас қабул қилиб олган Улуғбек Ҳошимов бир ҳимоячини алдаб, дарвоза пастки бурчагини нишонга олди — 2:0!
62. Зарба! Абдуҳамидовнинг ўнг оёқда йўллаган зарбасига сал аниқлик етишмади.
60. “Машъал”да ўзгариш: Стояновски ўрнига Нарзуллаев баҳсни давом эттиради.
59. Зарба! Абдураимовнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб қайтди.
57. Зарбааа! Тожиддинов узоқдан зарба йўллади, Эргашев дастлаб тўпни қўлидан чиқариб юборди, аммо иккинчи уринишда уни бўйсундиришга эришди.
56. Ромнинг пасидан сўнг Эргашев тўпни узоқлаштирди, аут.
53. “Машъал”да 3 та алмаштириш: Асқаров ўрнига Тожиддинов, Тўхтасинов ўрнига Муртозаев, Файзиев ўрнига Ифеаньи туширилди.
50. Нугуманов қанотдан олдинга ўтиб, жамоаси фойдасига бурчак зарбаси ишлади.
47. Ҳошимов Ғанихоновга нисбатан қоидани бузди.
46. Иккинчи тайм бошланди!
Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
43. Зарбаа! Исмоиловнинг зарбасини Эргашев қайтарди, қайтган тўпни Тўхтасинов дарвозага йўллашга уринди, аммо ҳимоячилар тўп йўлига ғов бўлишди.
41. Абдураимов майдон маркази чизиғида Абдуҳамидовга нисбатан қўполлик ишлатди.
38. Зарбааа! Пирмуҳаммадовнинг жаримадан йўллаган зарбасини Тўхтабоев бартараф этди.
36. Зарба! Султоновнинг зарбасидан сўнг тўп рикошет орқали дарвоза томон борди, Тўхтабоев қийинчилик билан бўлса-да, зарбани қайтарди, бу орада унга нисбатан фоль ҳам ишлатилди.
33. ГОЛ! Диёрбек Ортиқбоев пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди!
31. Пенальти! ТўхтасиновСултоновни очиқчасига ушлаб қолди ва сариқ карточка олди.
28. Абдуҳамидовнинг бурчак зарбаси орқали ошириб берган тўпини Тўхтабоев эгаллаб олди.
26. Ҳаводаги тўқнашувда жабрланган Ғанихоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
23. Салқинланиш вақти эълон қилинди.
22. Ром Исмоиловга нисбатан қоидани бузишга мажбур бўлди.
20. Зарбааа! Иброҳим Ғанихоновнинг олис масофадан берган зарбаси дарвоза тўсинини титратди! Даҳшат!
16. Ууух! Абдураимовнинг яқин масофадан йўллаган зарбасига сал аниқлик етишмади.
15. Ром майдон марказияда Стояновскига нисбатан қоидани бузди.
12. “Хоразм” тўпга эгалик қилган ҳолда ўйин назоратини қўлга олмоқчи, “Машъал” эса ҳозирча қулай фурсатни кутмоқда.
9. Файзиев Улуғбек Ҳошимовнинг олдини тўсган ҳолда тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди, бурчак зарбаси.
7. Стояновски қанотдаги шеригини олдинга бошлаш ниятида пас узатди, тўп анча нарига кетиб қолди.
5. Зарбааа! Султоновнинг қулай пасидан сўнг Абдуҳамидов яқин масофадан зарба берди, тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
1. Зарба! Ҳимоячилар қуршовида турган Стояновски кутилмаганда зарба йўллаб қолди, учрашувдаги илк уриниш.
1. Учрашув бошланди!


