

"El Chiringuito" хабарига кўра, каталонияликлар бу қарорни Френки де Йонгнинг жароҳати ортидан қабул қилган. Нидерландиялик ярим ҳимоячининг сафдан чиқиши клубни трансфер бозорида янги вариантлар излашга ундаган.
24 ёшли Марокаш терма жамоаси аъзоси ҳозирча келажаги борасида якуний қарор қабул қилмаган. Унга бир нечта клублар қизиқиш билдирмоқда, аммо футболчи ҳали ҳеч бирига розилик бермаган.
"Барселона" раҳбарияти Унаини марказий ярим ҳимояни кучайтириш учун муносиб номзодлардан бири сифатида кўрмоқда. Каталонияликлар яқин вақт ичида трансфер бўйича аниқ ҳаракатларни бошлаши мумкин.



