"Қизилқум"нинг яна бир футболчиси "Истиқлол"га ўтди

Оқил Абдубарноев
1 авг 2026, 19:13
Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси собиқ футболчиси Олексий Шебетун ўз фаолиятини Тожикистон чемпионатида давом эттирадиган бўлди.

Тажрибали легионер жорий йилнинг ёзги трансфер ойнаси вақтида навоийликлар сафини расман тарк этди ва Душанбенинг "Истиқлол" клуби билан ўзаро келишувга эришди.

Украиналик марказий ҳужумчи "Қизилқум" таркибида жами 12 та расмий учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Қайд этиш жоизки, бу Навоий клубининг Тожикистон жамоасига йўл олган дастлабки вакили эмас. Аввалроқ "Қизилқум"нинг яна бир ўйинчиси Алишер Шукуров ҳам айнан "Истиқлол" клуби таркибига трансфер қилинган эди. Шу тариқа, қўшни давлатнинг амалдаги чемпионлари Ўзбекистон Суперлигасида тўп ntgган легионерлар ва маҳаллий футболчилар ҳисобига ўз чизиқларини кучайтиришда давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia