"Андижон" Неъматхонов билан тузилган шартномани бекор қилди

Sherzod Nurmatov
3 авг 2026, 15:38
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Хабарингиз бор, бир неча кун муқаддам жамоамиз 3 нафар янги футболчи билан шартнома имзолаган бўлиб, уларнинг орасида ҳимоячи Нодирхон Неъматхонов ҳам бор эди.

Бироқ кейинчалик ўйинчининг шахсий масалалари туфайли томонларнинг ўзаро келишуви асосида у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлигини маълум қиламиз”, – дейилади андижонликлар хабарида.

Маълумотларга кўра, ярим ҳимоячи фаолиятини “Қизилқум”да давом эттиради.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Андижон" матбуот хизмати