

Португалларнинг 41 ёшли сардори майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва голли вазиятларда қатнашмади.
"Бугунгидек рақиб жарима майдончасига кириб бориш қийин бўлган ўйинда Криштианунинг фазилатларидан фойдаланиш жуда муҳим эди.
Бизга гол керак бўлиб турган баҳсда футбол тарихидаги энг яхши тўпурарни алмаштиришдан ҳеч қандай маъно йўқ. Унинг жарима майдони ичидаги тажрибаси, шунингдек, ҳимоячиларни ўзи билан эргаштириб, бошқаларга жой очиб бериши жуда муҳим аҳамиятга эга... Майдонда ҳар бир футболчининг ўз вазифаси бор ва биз гол ҳақида ўйлаганимизда, бизга Криштиану керак бўлади.
Биз Криштианунинг ёшига эмас, унинг майдонда жамоага нима бера олишига қараймиз", — дея Мартинеснинг сўзларини Record нашри иқтибос сифатида келтиради.



