
ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи доирасидаги ушбу учрашув дуранг (1:1) натижаси билан якунланди, Роналду эса майдонда самарали ҳаракатлари билан ажралиб тура олмади.
"Биз у аввалгидек кучли эмаслигини билардик, шу сабабли майдонда камроқ югуришини тушуниб тургандик. Мен ундан балки сал кўпроғини кутгандим, аммо бу табиий ҳол — унинг ёши ўтиб бормоқда. Шунга қарамай, унга қарши ўйнаш мен учун шарафдир", — дея Мукаунинг сўзларини The Athletic нашри келтирди.
Маълумот учун, 41 ёшли Роналду ДР Конгога қарши баҳсда тўпга бор-йўғи 25 марта тегинди — бу португалиялик юлдузнинг йирик мусобақалардаги энг ёмон кўрсаткичи бўлди.