

Криштиану Роналду олтита Жаҳон чемпионатида майдонга тушган тарихдаги иккинчи футболчига айланди. 41 ёшли ҳужумчи Португалия терма жамоасининг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган ДР Конгога қарши ўйинида (0:0, биринчи бўлим) асосий таркибда майдонга тушди. Аввалроқ Лионель Месси ўз фаолиятидаги олтинчи Жаҳон чемпионатида иштирок этган эди — Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Жазоирга қарши ўйинда (3:0) хет-трик қайд этди.



