

"Ницца" футболчиси гуруҳ босқичининг 2-турида Германияга қарши бўлиб ўтадиган ўйинда қатнашолмайди. Учрашув 20 июнь куни Торонтода ўтказилади.
Аввалроқ Ваи Францияда шубҳали ставкалар бўйича тергов марказида экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ивуарлик футболчи Лига 1 баҳсида атайлаб сариқ карточка олган бўлиши мумкинлигида гумон қилинмоқда. У 29 май куни қўлга олинган ва сўроқдан кейин озод қилинган.
"Кот-д’Ивуар футбол федерацияси 2026 йил 17 июнь, чоршанба куни миллий жамоа футболчиси Элье Ваи ҳақида эълон қилинган турли мақолалар ва маълумотлар билан танишиб чиқди.
Ҳозирги вақтга келиб, полиция томонидан унга нисбатан ҳеч қандай суд ёки маъмурий иш қўзғатилмаган.
Бу мураккаб даврда федерация футболчини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва унга бўлган ишончини тасдиқлайди. Элье Ваи Кот-д’Ивуар терма жамоасининг муҳим футболчиси бўлиб қолмоқда.
Шунингдек, федерация футболчи делегация таркибида Канадага бора олмаслигини маълум қилади. Унинг Канада ҳудудига кириши учун зарур бўлган маъмурий рухсатномаларни олиш ҳозирча имкони бўлмаган.
Шу сабабли Элье Ваи жамоа қайтиб келгунига қадар АҚШда қолади", — дейилади федерация баёнотида.



