Хаминтон Кампас: "Колумбия буюк ишларга қодир"

18 июн 2026, 18:20
Ўзбекистон устидан қозонилган ғалабага (3:1) нуқта қўйган колумбиялик ярим ҳимоячи Хаминтон Кампас мухлисларга миннатдорчилик билдирди ва ўзи учун ноодатий усулда урган голи ҳақида гапирди.

"Фаолиятим давомида, бунисини қўшиб ҳисоблаганда, бош билан бор-йўғи учта гол урганман. Бу шундай қуролки, инсон ундан керакли вақтда фойдаланади ва Худога шукурки, бугун бу яна содир бўлди.

Мураббийлар биздан шиддат талаб қилишди. Олдинга кўп ўтаётган рақиб қанот ҳимоячиларини ортда қолдиришимни сўрашди ва бу ўйин давомида ўз ўзнини оқлади", деди 26 ёшли футболчи.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: AS Colombia