Мартинес Роналду ҳақида: "Бу унинг олтинчи Жаҳон чемпионати, аммо ҳиссиётлар ва босим бўйича – биринчисидек"

Aslanov Jasurbek
17 июн 2026, 18:48
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Криштиану Роналду ўз фаолиятидаги биринчи Жаҳон чемпионатидаги каби мотивацияни сақлаб қолганини айтди.

Бугун Португалия ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 1-турида ДР Конго билан ўйнайди, ўйин Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади. Роналду учун бу мундиал фаолиятидаги олтинчиси ҳисобланади.

"Бу унинг олтинчи Жаҳон чемпионати, аммо шуни айта оламанки, босим, ҳиссиётлар ва жамоага ёрдам бериш унинг учун қанчалик муҳимлиги бўйича у биринчиси билан бир хил. У терма жамоа учун ҳаётий муҳим ўйинчи, чунки у ҳужумни якунловчи, жарима майдони ичидаги футболчи ва унинг ҳаракатлари бошқалар учун бўш ҳудудлар яратиши мумкин. Унинг статистикаси ҳужумимиздаги аҳамиятини кўрсатиб турибди", – деди Мартинес.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›