

— Биринчи бўлим бироз қийин бошланди. Кутилмаганда гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда эса ўз ўйинимизни йўлга қўйиб, уни жонлантира олдик. Ҳисобни ҳам тенглаштирдик. Бироқ шундан сўнг яна ўзимизнинг хатоларимиз туфайли гол ўтказиб юбордик.
— Бугунги учрашувда жуда кўп яккакурашлар бўлди. Шу сабабли жамоа қийналди деб ўйлайсизми?
— Йўқ, ундай деб ўйламайман. Чунки кўп яккакурашларда ютқаздик деб ҳисобламайман. Анча-мунча вазиятларда ғолиб ҳам чиқдик. Колумбия таркибида кўплаб юқори савияли футболчилар бор ва шу сабабли ҳам улар ўйинда кўпроқ устунликка эришишди. Лекин биз ўз имкониятларимиздан келиб чиқиб, иккинчи бўлимни яхши ўтказдик деб ўйлайман.
— Португалияга қарши учрашув ҳақида нима дея оласиз? Уларнинг бугунги ўйинини кўрдик, улар билан ҳам бемалол ўйнаса бўлади.
— Аслида бугун ҳам очко олишимиз мумкин эди, бироқ бироз омад етишмади. Кейинги ўйинларда боримизни беришга ҳаракат қиламиз. Ҳар қандай жамоага қарши ўйнаш мумкинлигини ушбу турнирда кўплаб терма жамоалар исботлаб қўйди. Максимал даражада ҳаракат қиламиз.




