

"Биз ўйинни назорат қилишни яхши кўрадиган Испания каби жамоага қарши учрашувни жуда омадсиз бошладик. Бу ишончимизга бироз путур етказди, бу табиий ҳол. Биз яна иккита жиддий хатога йўл қўйдик ва яна иккита ажойиб имкониятни бой бердик. Аммо бу вазиятларни енгиб ўтдик ва аста-секин ўйинга киришиб кетдик. Топни йўқотмасдан жуда журъат билан ўйнадик, тўп билан янада яхшироқ ишладик, кўпроқ имкониятлар яратдик. Фарқ шунда бўлдики, улар майдоннинг сўнгги учинчи қисмида анча босиқ ва ишончли ҳаракат қилишди.
Афсуски, навбатдаги техник хато қимматга тушди, ташаббус яна уларга ўтди ва биз ўйиндан гол ўтказиб юбордик, ваҳоланки, яхшироқ ҳимояланишимиз керак эди. Нима учун сон-саноқсиз хатоларга йўл қўяётганимизни тушунмаяпман. Албатта, биз энг кучлиларга қарши ўйнаяпмиз. Аммо бу жуда теш-тез содир бўлмоқда ва энг юқори даражада бизни бунинг учун жазолашмоқда", — деди Тухель Sky Sports нашрига.



