"Нефтчи" лагеридан дараклар: "Олимпик"дан 2 нафар футболчи келди, Шаҳзод Убайдуллаев сафга қайтди

Sherzod Nurmatov
10 июл 2022, 19:06
Жамоа иккинчи даврага тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда.

"Виталий Левченко бошчилигидаги мураббийлар штаби ёзги давралар оралиғида режа асосида йиғин ўтказмоқда.

Пойтахтимиздаги ўқув-машғулот йиғини 24 июлгача ўтказилиши кўзда тутилган. Мазкур йиғин давомида фарғоналиклар 4 та назорат-синов баҳси ўтказишни режалаштиришган. Мазкур ўртоқлик ўйинлари 13, 17, 21 ва  25 июль кунлари бўлиб ўтади, жумладан, 13 июль куни  Про лига вакили "Янгиер-Қурувчи" клубига қарши майдонга тушишади.

Таркибдаги ўзгаришлар ҳам жамоа мухлисларини қизиқтириши турган гап, жамоага хозирги кунда "Олимпик" клубида тўп тепиб келган ўйинчилар – ҳимоячи Сардорбек Маҳмудов ва ярим ҳимоячи Хумоюн Шербўтаев машғулотларида кўриниш берди. Бундан ташқари, ҳужумчиси Шаҳзод Убайдуллаев ҳам кичик жароҳатдан сўнг сафга қайтган. Ўқув-йиғин машғулотлари давом этмоқда", – дейилади "Нефтчи" матбуот хизмати берган хабарда.

"Янгиер-қурувчи" Тошкентда "Нефтчи"га қарши ўйнайди

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›