"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси аъзоси билан келишиб олди

28 июл 2026, 10:05
Италиянинг "Рома" клуби ярим ҳимоячиси Ману Коне "Манчестер Юнайтед" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди.

Европанинг бошқа клублари ва Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоаси томонидан қизиқишлар бўлишига қарамай, Коне "Юнайтед"ни ўзи учун устувор йўналиш сифатида кўрмоқда.

"Corriere dello Sport" нашри хабарига кўра, "Юнайтед" Коне билан аллақачон келишувга эришган ва энди Франция терма жамоасининг 25 ёшли ўйинчиси учун "Рома" белгилаган 50 миллион евролик (43 миллион фунт) нархни туширишга ҳаракат қилмоқда.

"Рома" эса ён беришга умуман тайёр эмас, ҳатто Конега даъвогарлар сони ортса, нархни оширишни ҳам кўриб чиқмоқда.

Қўшимча қилиш жоизки, аввалроқ "Юнайтед" Конени сотиб олиш бўйича битимда Маркус Рэшфорддан фойдаланиши мумкинлиги хабар қилинган эди, аммо англиялик ҳужумчининг 325 минг фунтлик маоши бунга халақит бермоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Corriere dello Sport