

Рожерс Лондон клубига “Астон Вилла”дан 138 млн евро эвазига ўтди ва тарихдаги энг қиммат инглиз футболчисига айланди.
“Челси” ўтган мавсумни АПЛда 10-ўринда якунлаганди.
“Биз ҳамма нарсани ютишни хоҳлаймиз. Мақсадимиз — Премьер-лига, Англия Кубоги ва ўзимиз иштирок этадиган бошқа ҳар қандай турнирда зафар кучиш. Морган каби футболчининг келиши даражамизни ошириши ва титуллар учун курашишга ёрдам бериши керак. У топ-ўйинчи. Бу ерда ортиқча гапга ҳожат йўқ — у шунчаки ажойиб футболчи. Жамоамизда маҳорат ва сифат етарлича топилади. Майдонда ажойиб ишларни амалга оширишга қодир футболчилар бор, аммо биз буларнинг барчасини бир бутунликка жамлашимиз керак.
Таркибдаги рақобат жуда юқори. Биз унумли меҳнат қилишда ва нималарга қодирлигимизни кўрсатишда давом этишимиз лозим. Ҳамма жуда ижобий кайфиятда, янги мавсум бошланишини интиқлик билан кутмоқда ҳамда янада яхшироқ бўлиб, муваффақиятга эришишни хоҳлайди. Энг муҳими шу”, – деди Гиттенс.



