Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади
05 авг 14:48
Янгиликлар


Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади
43 ёшли мутахассис Ўзбекистон миллий терма жамоасида ишлашда давом этади.
Маълумотларга қараганда, 29 август куни старт оладиган CAFA Nations Cup турнири учун таркибни Тимур Кападзе шакллантиради.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон мусобақа "A" гуруҳида Қирғиз Республикаси, Туркманистон ва Ўмон термалари билан тўқнаш келади. "B" гуруҳида Тожикистон, Эрон, Афғонистон ва Ҳиндистон билан баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Тимур Кападзенинг терма жамоа билан ҳозирги шартномаси ноябрга қадар амал қилади.
Аввалроқ ОФК расмий сайтига берган интервьюсида ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўришини маълум қилган эди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Ilyos.ancha.kuchli.Italiyada.kop. bilim.olgan.Bunyodkorda.mashxur.oʻyinchi.yoq.Xa morbekov.ketdi...shu.sostav.bilan.2orinda