

Александр Хомяков: “Баҳс биринчи голгача давом этиши тушунарли эди. Ўзимизга бурчак тўпи олиб келдик ва гол ўтказиб юбордик. Шундан кейин очилишга мажбур бўлдик ва рақибда зоналар ҳамда вазиятлар пайдо бўлди. Ҳужумда яхши ўйнай олмадик. 0:1 вақтида голга яқин келгандик, аммо вазиятдан фойдалана олмадик”.
- “Бухоро” охирги иккита баҳсни яхши ўтказганди, аммо бугун “Андижон” билан кутилганидек ўйнай олмади?
- Ҳеч нарса бўлгани йўқ. “Андижон” голгача кўп вазият яратмади. Курашларга бой ўйин бўлди. Биз ёмон ўйнадик дея олмайман. Ҳа баъзи вазиятлардан фойдалана олмадик, ҳужум режаси амалга ошмай қолди, лекин йигитларга эътирозим йўқ. Боримизни бердик.



