

Ислом Аҳмедов: “Кучли мутахассис жамоасига қарши ўйнадик. Йигитларга катта раҳмат, майдонда борини беришди. Ғалабадан хурсандмиз”.
- “Андижон” биринчи бўлимда иккинчи таймга нисбатан кучсизроқ ўйнади. Танаффусда йигитларга нима дедингиз?
- Доимо эркин ўйнаш кераклигини таъкидлайман. Ҳужумда тажовузкор, тўпни назорат қиладиган ва ранг-баранг ҳужумлар ташкил қиладиган жамоа қурмоқчимиз. Танаффусда камчиликлар ҳақида гаплашдик ва иккинчи бўлимда ҳаммаси жойига тушиб кетди.
- “Андижон” жамоасидан трансфер тақиқи олиб ташланибди. Жамоага янги футболчилар келиши мумкинми?
- Бу ҳақида эшитдик. Янги қўшилган футболчилар ҳақида хабар берамиз. Бирор чизиқни кучайтириш керак бўлса, ўша позицияга футболчи олишга ҳаракат қиламиз.
- Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳақида фикрингиз?
- Бизда захирадан баҳсга қўшилганлар ўйинимизни кучайтриб беряпти. Бугун ҳам шундай бўлди ва ғалабага эришдик.
- Имеда Ашортиа “Пахтакор”га қарши баҳсда иштирок эта оладими?
- У даволанишни давом эттиряпти. “Пахтакор”га қарши баҳсга улгурмаса керак. Кейинги учрашувларда ёрдам беради деб умид қиламиз.
- Ёш футболчи Ҳамидулло Каримов ҳақида фикрингиз?
- Бу йигитни кузатиб борардик. Бу лавозимга тайинланганимдан сўнг Ҳамидуллони асосий жамоага қўшдик. У иқтидорли, гол сезиш қобилиятига эга. Аста-секинлик билан унинг майдондаги вақтини ошириб боряпмиз.


