Кападзе Ўткир Юсупов ҳақида фикр билдирди

Оқил Абдубарноев
25 июл 2026, 12:00
"Навбаҳор" бош мураббийи Тимур Кападзе клуб дарвозабони Ўткир Юсуповнинг ҳолати ҳақида гапирди.

– Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатига йўл олишида катта ҳисса қўшганди. Аммо мундиални инобатга олмаган тақдиримизда ҳам унинг "Навбаҳор" сафидаги турнирга қадар ва ундан кейинги ўйинлари эътирозли саволлар ҳосил қилди. Бу унинг ёши билан боғлиқми ёки жисмоний ҳолати биланми?

– Футболда ҳамма жойда хатолар бўлиб туради. Ўткир – терма жамоа даражасидаги дарвозабон ва у ўз имкониятларини жуда яхши тушунади. Қаердадир техник камчиликлар, қаердадир руҳият билан боғлиқ ҳолатлар кузатилиши мумкин. Лекин у юқори савиядаги дарвозабон. Бундай синовли даврлар ҳар бир футболчининг фаолиятида учрайди. Ишончим комилки, бундан барчамиз тўғри хулоса чиқарамиз ва фақат меҳнат қилиш орқали буни енгиб ўтамиз.

ТЎЛИҚ ИНТЕРВЬЮНИ ЎҚИШ

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia