Яна бир ироқлик футболчи "Пахтакор" билан шартнома имзолайди

Aslanov Jasurbek
27 июл 2026, 23:37
"Пахтакор" тез орада яна бир ироқликни ўз сафига қўшиб олади.

Гап, Айман Ҳуссайн ҳақида кетмоқда. 30 ёшли марказий ҳужумучи пайшанба куни (30 июль) “шерлар” билан битим имзолаш учун Тошкентга келади.

Айман Ҳуссайн фаолияти давомида “Ал Нафт”, “Ал Шорта”, “Умм Салал”, “Ал Жазира”, “Ал Вакра” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Ҳуссайн фаолияти давомида 107 учрашувда майдонга тушиб, 29 та гол уришга муваффақ бўлган. Футболчининг сўнгги жамоаси “Ал Карма” клуби бўлган.

18.png

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia