Александр Лобанов: “Насиб қилса, биз Россияда бўлиб ўтадиган мундиал йўлланмасини қўлга киритамиз”
02 сен 2016 12:02
Янгиликлар
Александр Лобанов: “Насиб қилса, биз Россияда бўлиб ўтадиган мундиал йўлланмасини қўлга киритамиз”
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ 3-саралаш гуруҳ босқичи доирасида Сурия термаси билан тўқнаш келди.
Учрашувда вакилларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Александр Лобанов ўз фикрларини билдирди.
“Аввалам бор барча юртдошларимизни мустақиллигимизнинг 25 йиллиги байрами билан табриклайман. Сурия терма жамоасига қарши ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳар доим гуруҳдаги биринчи ўйин қийин бўлади. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Бизни қўллаб-қувватлаш учун стадионга ташриф буюрган мухлисларимизга катта раҳмат айтаман. Насиб қилса биз Россияда бўлиб ўтадиган мундиал йўлланмасини қўлга киритамиз. Сурия термаси яхши жамоа, аммо ҳозир ҳамма футбол ўйнашни эмас, ҳимояланишни ўрганиб олган”, - дейди Ўзбекистон терма жамоаси посбони Александр Лобанов
Жаҳонгир Сотволдиев
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар