

Микки ўз ҳаракатларида атайлаб қўполлик бўлмаганини таъкидлади.
"Мен фақат ёмон ниятсиз унинг зарбасини тўхтатмоқчи эдим. Афсуски, Исакнинг оёғи оёқларим орасидан сирғалиб кетди... Унга соғлик ва энг яхши тилакларимни билдириш учун хабар юбордим, у менга жавоб берди. Умид қиламанки, уни имкон қадар тезроқ майдонда кўрамиз," - деб ван де Веннинг сўзларини Sky Sports эфиридан Footmercato келтиради.
Бундан олдин, "Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот Миккининг тўқнашувини хавфли ва масъулиятсиз деб атаган эди. Швециялик ҳужумчи Исак ўтган трансфер ойнасида "Ливерпул"га ўтган. У мерсисайдликлар сафида 16 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урган ва 1 та голли узатма бажарган.



