"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
23 дек 01:05
Янгиликлар
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Бугун Роселнинг сентябрь ойида судда берган кўрсатмалари ошкор қилинди. 2010–2014 йилларда "Барселона" президенти бўлган Сандро Росель ўз адвокатининг саволларига жавоб берар экан, клубнинг "олтин авлоди"ни эслаб ўтди.
"Бизнинг жамоада Месси, Хави, Иньеста, Пуйоль, Вальдес бор эди... Уларнинг барчаси "Ла Масия" тарбияланувчилари.
Бизда кучли жамоа бўлгани учун ғалаба қозонганмиз. Ва "жаноблар клуби" буни тан олиши керак. Ёки Европада ҳам жаноб Негрейра ғалаба қозониб берганмиди?" – деди Росель.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда "Барселона" ва унинг раҳбариятига Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) Ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) собиқ вице-президенти Негрейрага пора берганлик айблови қўйилган эди. Суд маълумотларига кўра, каталонияликлар 2001–2018 йиллар давомида Негрейрага жами 7,7 млн евро тўлаган деб гумон қилинмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар