Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади

Khoja
26 дек 2025
Абдуғани Камолов "Бишкек Сити"дан Косово Суперлигасида иштирок этувчи "Феризай" жамоасига ўтди.

У янги клуби билан 2027 йилнинг июнига қадар мўлжалланган шартнома тузди. 

Шундай қилиб, чап қанот ҳимоячиси бўлган Камолов Косовода тўп тепадиган тарихдаги илк ўзбек футболчисига айланади.

Ярим ҳимоячи якунланган мавсумда 25 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 5 та ассист қайд этганди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia