

Манбага кўра, агар клубга муносиб таклиф тушса, мадридликлар уни кўриб чиқишга тайёр. "Атлетико" 30 ёшли футболчи учун 35-40 млн евро талаб қилмоқда.
Сёрлот мадридликлар сафида 2024 йилнинг ёзидан бери тўп тепиб келади. Норвегиялик ҳужумчи 2025/26 йилги мавсум барча мусобақаларда 22 ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.
Футболчининг шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 20 млн евро деб баҳоламоқда.



