UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  0 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  1 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  3 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  9 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  3 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  1 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  4 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  16

"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади Янгиликлар

"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади

Теглар :  Каттақўрғон
Биринчи лигадаги дебют мавсумидаёқ Ғарбий ҳудуд ғолибига айланган ва Тошкент мезбонлик қилган плей-офф босқичида ярим финалга қадар етиб келган "Каттақўрғон" жамоаси 2026 йилги мавсум олдидан катта қадамлар ташлашга қарор қилди.

Лига Пролига иштирокчиларини шакллантириш борасида иш олиб бораётгани маълум. Даъвогар жамоа қандай ишларни амалга ошириши лозимлиги ва айнан нималарга эътибор қаратиши масаласи регламентда ўз ифодасини топган. Бу йўлда бирламчи талаб инфратузилма бўлса, ундан кейинги жараён футбол мактаби билан бевосита боғлиқ ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, мазкур масалаларга инвестисия киритишни мақсад қилган жамоа билан музокаралар давом этади. 

Каттақўрғон шаҳри ва туманида 400 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Самарқанд вилоятининг бош шаҳридан кейинги ўринда турувчи мазкур ҳудудда футболга бўлган муносабат Лига эътиборини тортиб келади. Биринчи лига мусобақасида жамоа иштирокидаги уй ўйинларини томоша қилиш учун уч минг атрофида ишқибозлар ташриф буюрмоқда. Тошкентдаги плей-офф беллашувлари учун ҳам юзлаб мухлислар етиб келди. 


Декабр ойининг иккинчи ярмида "Каттақўрғон" жамоаси президенти Хотам Раззоқов ва Лига бош директори Диёр Имомхўжаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда яқин келажакда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар масаласида келишиб олинди ва шу асосда 23-декабрь куни Лига ишчи гуруҳи Каттақўрғон шаҳри ва туманида бўлиб, мавжуд шароитни ўрганди. Унда Каттақўрғон тумани ҳокими Жамшид Насриддинов ҳам бевосита иштирок этди. Келишувга кўра, Пайшанба шаҳарчасидаги футбол майдонини давлат хусусий шерикчилик асосида "Каттақўрғон" жамоасига бириктириш масаласида иш олиб борилади. Мазкур масалани тартибга солишда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Спорт вазирлигининг амалий ёрдамига суянилади. 


Ўз навбатида инвестор 2026-йилнинг ўзида стадионни Пролига талабларига мослаштириш учун 10 миллиард сўм атрофида инвестисия киритади. Мазкур жараён бир неча йилни қамраб олиши кўзда тутилган бўлиб, стадион босқичма-босқич катта учрашувларга тайёрланади. Биринчи навбатда майдон тўлиқ қайта барпо этилади ва у ўзида дренаж, суғориш каби тизимларни жамлайди. Майдон чими замонавий кўринишга келтирилади ва унда Суперлига клуби ҳам тўп суриши мумкин бўлган даража ҳосил қилинади. Шунингдек, 5 минг томошабин учун мўлжалланган, бироқ айни вақтда таъмирга муҳтож бўлган трибуна ости ва устки қисми реконструкция қилинади, футболчилар ва ҳакамлар кийим алмаштириш хоналари, стадионнинг техник қисми тўлиқ тартибга келтирилади. Мазкур масалалар бўйича техник талаб Лига томонидан тақдим этилади. 

Каттақўрғон шаҳрида жойлашган ва жамоа 2025-йилда ўзининг уй учрашувларини ўтказган стадион майдонида ҳам иш давом этаётган бўлиб, мазкур аренада Каттақўрғон У19 жамоаси ўз ўйинларини ўтказиши кўзда тутилган. Мазкур жамоа жорий мавсум Самарқанд вилояти мусобақасида муваффақиятли иштирок этгани эътиборга молик. 

Қўшимчасига, ҳукумат ёрдамида Каттақўрғон шаҳрида футбол мактаби қуриш ва уни фойдаланишга топшириш масаласи режага киритилган. Кейинчалик мактаб футбол жамоасига бириктирилади ва шу тариқа Самарқанд вилоятида Динамо клубидан кейинги навбатдаги клубга асос солинади. Клуб базаси эса Пайшанба шаҳарчасидаги оромгоҳ ҳудудида ташкил этилади. Лига ишчи гуруҳи ундаги шароитлар билан танишди. Барчаси режа асосида давом этса, мазкур база Суперлига клублариники билан рақобатлаша оладиган даражада эканлигини қайд этиш лозим.  

Лига Каттақўрғонда катта футбол учрашувларини ўтказиш масаласини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Эндиликда ўзаро келишувларни тартибга солиш, ҳужжатлаштириш, смета харажатларини тасдиқлаш каби ишларга ўтилади. Ҳар бир қадам ёритиб борилиши кўзда тутилган. Келишувларни расмийлаштириш ишлари Лига талаб қилган кўринишда якунига етса, Каттақўрғон жамоаси 2026-йилги мавсумни Пролигада ўтказиш имкониятини қўлга киритади.

Маълумот учун, "Каттақўрғон" жамоаси нафақат инфратузилмага, балки йиллик харажатлар сметасига ҳам жиддий муносабатда бўлиши кўзда тутилган. Пайшанба шаҳарчасидаги қурилиш ишлари давом этаётган вақтда жамоа ўз уй учрашувларини Самарқанд шаҳрида ўтказиб туриши режалаштирилган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
26 дек 09:16:22
Шухрат Эргашев
Каттакургонга бир неча марта борганман, жуда хам ихчам, гузал, осойишта, тоза хаво шахарча. Агар хоким футболга кизикса, ташаббускор булса, бемалол 1 туманда про лига даражасидаги 1 клубни "бокса" булади. Агар профессионал академия очиб куйса-ку, аъло нур, академиядан чиккан иктидорларни пулини узи бокади, факат сифатли селиксионер, халол тизим асосида ёшларни танлаб олса булди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика