"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда
26 дек 09:51
Янгиликлар
"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда
"Реал Мадрид" ҳимоячиси Антонио Рюдигер клуб билан шартномаси 2026 йил ёзида тугагач, фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириш ниятида.
ESPN ижтимоий тармоқларида хабар беришича, у мадридликларни эркин агент сифатида тарк этади.
Аввалроқ ПСЖ футболчига қизиқиш билдиргани ҳақида хабар берилган эди. Парижликлар Рюдигер билан фаол музокаралар олиб боришмоқда ва унга трансфер учун қулай шартларни таклиф қилишга тайёр. ПСЖ раҳбарияти жамоага тажрибали ҳимоячи керак деб ҳисоблайди ва улар Рюдигерни шундай футболчи сифатида кўришади.
Ҳимоячи 2025/2026 йилги мавсумда "Реал Мадрид" сафида барча мусобақаларда еттита ўйинда майдонга тушди ва бирорта ҳам гол урмади. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йил июн ойининг охиригача амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар