

Майка 123 000 еврога сотилди, аммо 23% комиссия туфайли унинг ҳақиқий нархи 152 000 еврони ташкил этди. Бу Марадонанинг клуб формалари орасида кимошди савдосида сотилган энг қиммат формага айланди.
Марадона бу формани 1984-йилги Cопа дел Рей финалида "Барселона" сафида кийган, улар ўшанда "Атлетик Билбао"га 1:0 ҳисобида ютқазишган. Ўйиндан кейин майдонда жанжал келиб чиққан, натижада Марадонанинг формаси йиртилган.



