

Манбага кўра, Мадрид клуби кадрлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун қишки трансфер бозорига киришни кўриб чиқаётган эди, аммо кейичалик раҳбарият ушбу қарордан воз кечган.
Алонсонинг тақдири Испания Суперкубогидаги "Атлетико"га қарши учрашувда ҳал бўлади.
"Реал Мадрид" ҳозирда Испания чемпионати жадвалида 42 очко билан иккинчи ўринда турибди ва етакчи "Барселона"дан тўрт очко ортда қолмоқда.
"Реал Мадрид" Испания Суперкубоги ярим финалида "Атлетико Мадрид" билан тўқнаш келади. Ўйин 8 январ куни бўлиб ўтади.



