Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
25 дек 2025 07:32
Янгиликлар
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
- Афсуски, жуда муҳим баҳсда мағлубиятга урчадик. Бу ўйиндаги ижобий натижа гуруҳдан чиқиш имкониятинимизни ҳосил қиларди. Албатта, ўзимиздан кўра кучлироқ жамоага ютқаздик, деб ўйлайман. Учрашувга учта муҳим компонентни белгилаб олгандик. Ўйинни ташкил қилиш, юқори тартиб-интизом ва ғалабага бўлган иштиёқ. Айнан шу омилларни вазифа қилиб белгилагандик. Афсуски, биз фақат ғалабага бўлган иштиёқни кўрсата олдик, холос. Бошқа йўналишлар бўйича эса биз рақиб билан рақобатлаша олмадик. Объектив ёндашадиган бўлсак, йигитларни жон-жаҳди билан ҳаракат қилишгани учун миннатдорчилик билдираман. Улар майдонда нима қилиш керак бўлса барчасини бажаришди. Умумий маънода, футболчиларга эътироз йўқ. “Ал-Аҳли”ни кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. “Андижон” эса ўйлайманки, ғалабаларини кейинги мавсумда давом эттиради.
- “Андижон” учун жорий йилги мавсум тугади. Энди кейинги йил учун режалар қандай?
- Юқори натижаларга эришиш ва ўзбек футболида ўз ўрнимизни янада мустаҳкамлаш учун селекция ишларини амалга оширишимиз керак. Бу борада керакли ишларни амалга оширяпмиз. Даражаси юқори бўлган ўйинчилар билан шартномалар туздик. Кейинги мавсумда “Андижон” шарафини ҳимоя қилишади. Ўйлайманки, янги келадиган футболчилар ва олиб бораётган ишларимиз “Андижон”ни кучли жамоа сифатида шаклланишига хизмат қилади. Бу орқали мухлисларимизни хурсанд қиламиз. Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар
Тешик варатар
Тахта хужимчи Билан 10 йил сабр кисакхам хеч нарса эриша олмайсан
Bundan Namangan mustasno