Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади

Khoja
15 дек 2025
"Дилагори" жамоаси ярим ҳимоячиси Александре Андроникашвили келаси мавсумни Ўзбекистонда ўтказади.

Ўткан мавсум Грузиянинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири бўлган 26 ёшли футболчи "Андижон" билан шартнома имзолаган. Бу ҳақда Нарзулла Сайдуллаев хабар бермоқда.

Аввалроқ, "Андижон" бош мураббийи айнан шу футболчининг ўйинини кўриш учун Грузия кубогининг финалига боргани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Александре Андроникашвили жорий мавсум барча мусобақаларда 42 та баҳсда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 12 та гол ва 4 та ассист бор.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia

Ўхшаш янгиликлар