

Элит ОЧЛ. 6-тур
Жидда, Саудия Арабистони
"Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0
Гол: 1:0 – 57, Карим Бензема (Рожер Фернандеш)
"Ал Иттиҳод": Предраг Райкович, Данилу Перейра, Ҳассан Кадиш, Фабиньо (Фаисал Ал Гамди, 83), Муҳаннад Ал Шанқити (Аҳмад Ал Жулайдан, 83), Нголо Канте, Ҳамид Ал Гамди (Марио Митай, 46), Стивен Бергвейн (Муҳаммад Фаллатаҳ, 85), Мусса Диаби, Аҳмед Ал Гамди (Рожер Фернандеш, 46), Карим Бензема
Захира: Ал Абси, Шараҳили, Симич, Ал Шеҳри, Ал Биши, Абдулраҳмон
"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Мурод Раҳматов (71.Жавоҳир Убайдуллаев, 69), 7.Аденис Шала (9.Жавоҳир Сидиқов, 78), 8.Зафармурод Абдураҳматов (33.Баҳодир Халилов, 69), 14.Шароф Муҳиддинов (55.Диёр Абдуназаров, 56), 17.Суҳроб Нуруллоев (80.Даврон Усмонов, 69), 24.Сардор Баҳромов, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 92.Умар Эшмуродов
Захира: Асилбек Нўъмонов, Алибек Давронов
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Ўйин якунланди.
90+5. Зарба! Баҳромовнинг кучли ва аниқ зарбасини Райкович қийинчилик билан қайтарди.
90+3. Абдуназаров зарба йўллашда бироз тажрибасизликка йўл қўйди.
90+1. Диабининг зарбаси хавфли кўриниш олди, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди.
85. "Ал Иттиҳод"да ўзгариш.
84. Зарба! Баҳромовнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
83. "Ал Иттиҳод"да икки ўзгариш.
81. Убайдуллаевнинг зарбаси ноаниқ.
78. "Насаф"да ўзгариш.
77. Зарба! Шала рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади. Тушуниш мумкин, ўйиндан аввал "Ал Иттиҳод" дарвозасига гол уришинг керак деб айтилмагандир.
74. Зарба. Ал Шанқити рақиб жарима майдонидан йўллаган бунақа зарбаси билан Про лигамизга бемалол мослашиб кета олади.
73. Эшмуродов мезбонларнинг комбинацион ҳужумини бартараф этди.
69. "Насаф"да уч ўзгариш.
63. Бензема ўйиндан ташқари ҳолатда.
57. ГОЛ! Чап қанотдан узатилган тўпни Бензема "Насаф" дарвозасига тўғрилаб қўйди. Яқин вақт ичида бир маълумотни унутманг, дорихоналардан рецептсиз маҳсулот сотиб ололмайсиз.
56. "Насаф"да ўзгариш.
55. Баҳрамовнинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
51. Диаби офсайдда қолиб кетди.
48. Бозоровнинг зарбасига аниқлик етишмади.
46. Иккинчи бўлим бошланди. "Насаф" футболчилари яна бир бўлим Карим Бенземадан эҳтиёт бўлиши керак. Унинг Ўзбекистон клубларига қарши ўйинларда қанчалик хавфли эканлигига гувоҳ бўлганмиз. Жумладан, "Навбаҳор"га қарши учрашувда голга ўта чанқоқлиги туфайли ўз дарвозасига ҳам тўп киритган.
Биринчи бўлимни икки жамоага голсиз, мен учун эса уч финжон қаҳва билан якунланди. Футболчиларни билмадим-у, мен тезда танаффусга чиқмасам бўлмайди.
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.
41. Хавфли вазият! Бенземанинг зарбаси хавфли кўриниш олди ва устундан қайтди.
40. Канте тепган тўпни Неъматов эгаллади.
37. Бозоровнинг зарбаси кучли чиқмагани боис Райковичга қийинчилик туғдирмади.
35. Зарба! Дастлаб Шаланинг зарбасига Фабиньо тўғаноқ бўлди, сўнгра Баҳромов тепган тўп манзилга бормади.
32. Бурчак узатмасидан сўнг Фабинтьо ҳаводаги курашда устун келиб, бош билан зарба йўллади, аммо унга аниқлик етишмади.
31. Бенземанинг жарима майдонидан йўллаган зарбасини Эшмуродов қайтарди.
29. Мезбонлар чап қанотдан ҳужум ташкил эди. Бергвейннинг жарима майдонига узатмасини Ғайбуллаев бартараф этди.
26. 26-дақиқа ортда қолди. Қаҳва яхши экан.
19. Ўнг қанотдан узатилган тўпга Бергвейн бош билан ноаниқ зарба йўллади.
15. Неъматов тўпни тепиб юборишда Бенземанинг укол оладиган қисмини мўлжалга олди.
13. "Ал Иттиҳод" беш дақиқадан бери бурчак зарбалари бўйича машғулот ўтказмоқда.
8. Зарба! Гамдининг хавфли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
6. Нуруллоев рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади, Райкович тўпни қайтарди. Сўзим бошида ҳайратланарли қисқартма ёзмаслигимги вазиятнинг офсайд деб топилгани сабаб бўлди.
3. Илк зарба Насруллаев томонидан йўлланди. Рақиб дарвозаси томон тепди.
1. Учрашув бошланди. Барчага ўйинни охиригача томоша қилиш насиб этсин.



