"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"

Alisher Ostonov
25 дек 2025, 21:48
"Арсенал" ҳимоячиси Вильям Салиба жорий мавсумда АПЛ ва Чемпионлар лигаси ғолиблигидан қайси бири муҳим эканлигини айтди.

"Биз буни доим жамоадошларим билан муҳокама қиламиз. Ўйлашимча, АПЛни яхши кўришимга қарамай, мен кўпроқ хоҳлайдиганим — Чемпионлар Лигаси. Чунки "Арсенал" ҳеч қачон Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлмаган, бу эса менинг севимли турнирим. Аммо иккаласини ҳам ютиб олишимизга қарши эмасман”, — деди Салиба.

"Арсенал" 17 ўйиндан сўнг 39 очко билан АПЛ 2025/26 йилги мавсум турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Жамоа 2-ўриндаги "Манчестер Сити"ни 2 очкога, 3-поғонадаги "Астон Вилла"ни 3 очкога ортда қолдирмоқда.

“Канонирлар" Чемпионлар лигаси умумий турнир жадвалида 6 тур якунига кўра 18 очко билан 1-ўринда бормоқда. Иккинчи ўрин "Бавария”га тегишли (15 очко).

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: CBS Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›