"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади
26 дек 10:41
Янгиликлар
"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади
"Жамоамиз мураббийлар штаби таянч яримҳимоя чизиғи учун бир қатор янги ўйинчилар номзодини кўриб чиққач, «Динамо» ПФК Буркина-Фасо миллий жамоасига номзод Драмане Салоу билан шартнома имзолади.
27 ёшли ярим ҳимоячи Буркина-Фасо миллий жамоаси сафида 8 ўйинда майдонга тушган. Хусусан, 2025 йилда ЖЧ-2026 Африка қитъаси саралаш босқичи доирасидаги 2та ўйинга чақирилган. Драманенинг сўнгги жамоаси "Хапоэл Ҳайфа" бўлиб, у Исроил клубида бир йилда 33 ўйинда майдонга тушган. «Динамо»га эркин агент сифатида қўшилган Салоу 2023/24 йилги мавсумда Арманистоннинг "Урарту" клубида ҳам муносиб фаолият кўрсатиб, чемпионат, кубок ва Европа Чемпионлар лигаси саралаш босқичида жами 42 ўйинда 3та голга муаллифлик қилган", - дейилган "Динамо" жамоаси матбуот хизмати берган хабарда.
Фуқаролиги: Буркина-Фасо
Туғилган жойи: Уагадугу, Буркина-Фасо
Туғилган санаси: 22 май, 1998 йил
Амплуаси: Таянч яримҳимоячи.
Миллий жамоаси: Буркина-Фасо
Ютуқлари:
2018 йил – Буркина-Фасо кубоги ғолиби;
2018/19 – Сербия кубоги ғолиби;
2022/23 – Арманистон чемпиони;
2022/23 – Арманистон кубоги ғолиби;
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар